Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 август куни соат тахминан 05:30 ларда Яшнобод тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудида 2004 йилда туғилган М.Х. маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракат содир этган.

Шундан сўнг у воқеа жойидан кетишга уринган. Бироқ атрофдаги фуқаролар уни ушлаб қолиб, ички ишлар органлари ходимларига топширган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан М.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик»), 187-моддаси («Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш») ва 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.