Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ташкил этилган «Саховатли инсонлар» хайрия лойиҳаси бугунги кунгача кўплаб моддий ёрдамга муҳтож ватандошларимизга эҳсонларни етказиб бериш йўлида хизмат қилиб келмоқда.



Лойиҳа доирасида шу кунга қадар Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳри, Қўштепа, Олтиариқ, Ёзёвон, Фарғона ва Риштон туманлари, қолаверса Aндижон ва Наманган вилояти бўйлаб жами 5 мингдан зиёд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Андижонга ташриф буюрган Aбдуғаффор Эргашев бошчилигидаги гуруҳ аъзолари вилоятнинг Олтинкўл, Асака ва Булоқбоши туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасидан иборат эҳсонларни тарқатдилар.
Олтинкўл туманидаги ёрдамга муҳтож кўзи ожиз Тамарахон Абдувалиева, эгизак фарзандлари билан зориқиб яшаётган Вилоятхон Хасановалар хонадонида бўлиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Асака туманида яшовчи ногирон Адҳамжон Норалиев, Булоқбоши тумани «Тинчлик» маҳалласидаги бемор Мухторжон ота Эргашевлар эҳсон совғаларини олгач, мурувватли инсонларни чин дилдан дуо қилдилар.


«Саховатли инсонлар» лойиҳаси томонидан Асака, Олтинкўл ва Булоқбоши туманларидаги жами 100та хонадон ҳолидан хабар олинди.
Лойиҳа ташкил этилганидан буён кўплаб саховатли инсонларнинг моддий ва маънавий кўмагида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.











