Азиз абитуриентлар ва ота-оналар!
Бирданига иккинчи курсга қабул қилиниш мумкинми? Сиз бунга МУМКИН ЭМАС деб жавоб берасиз.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети эса бу МУМКИН дейди.
Энди сизда УЧ ЙИЛ ичида олий маълумотли бўлиш имконияти мавжуд.
Турин университети Ўзбекистонда Европа андозаларига мос техник таълим олишни истовчилар учун шундай имконият бераётган ягона университетдир.

Таълим жараёни Италиянинг Турин политехника университети томонидан қабул қилинган таълим дастурларига, олий таълимнинг халқаро сифатига мос келувчи талабларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига мувофиқ олиб борилади. Университет ўз олдига қўйган асосий вазифалардан бири – ишлаб чиқариш ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ҳамда қуришга ихтисослашган ташкилот ва корхоналар учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб беришдир. Университет талабалари ҳамда профессор- ўқитувчилари бир неча йиллардан бери халқаро ташкилотларнинг турли дастурларида фаол иштирок этиб, ҳар йили Италия, Германия, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларга алмашинув дастури орқали бориб ўз малакаларини ошириб қайтмокдалар. Бундан ташқари, талабалар Европанинг дунёга танилган йирик корxона ва ташкилотларида амалиёт ўтамоқдалар.

Абитуриентларни қабул қилиш ва университет битирувчиларни аттестациядан ўтказиш жараёни Италиянинг Турин Политехника университети томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Шошилинг! Дунё бўйлаб 120 дан ортиқ давлатлар тан олган дипломга эга булинг! Битирувчиларга Италиянинг Турин политехника университети дипломи берилади ва ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган қонунчилик нормаларига мос келадиган олий таълим ҳақидаги ҳужжат сифатида тан олинади.
Кириш имтиҳонларида юқори балл олган абитуриентлар ўрнатилган имтиёз асосида иккинчи курсдан қабул қилиниш имкониятига эга бўладилар. Бунинг учун абитуриент етарли тил кўникмаларига эга бўлиши талаб этилади. Абитуриент бу имкониятни рад этиши ва таълимни биринчи курсдан давом эттириши мумкин.















