Жамият | 07:50 / 13.06.2020
6208
1 дақиқада ўқилади

Фарғона йўли кўчасининг бир қисми 14 кунга ёпилади 

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида ва Яшнобод туманида йўл таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан, 15 июндан Фарғона йўли кўчасининг Мунис кўчаси ва КҲАЙ (кўприк) қисмидан ўтган магистрал иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

“Тошиссиққуввати” ДУК хабарига кўра, таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади. Иш жараёнида Фарғона йўли кўчасининг КХАЙ кўчасидан Мунис кўчасигача йўналишининг бир қисми ёпилади ва ушбу йўналишда автотранспорт қатнови ўнг томондаги қўшимча йўл орқали амалга оширилади.

Шу муносабат билан ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

“Тошиссиққуввати” юзага келиши мумкин бўлган тирбандликлар ва ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид