Жамият | 14:00 / 15.06.2020
4632
2 дақиқада ўқилади

«Асака» банк: Мирзаобод туманида «Finiba tex» тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси очилади

«Асака» банк юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қўшимча иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш мақсадида 18 та янги лойиҳани молиялаштириш кўзда тутилган. Лойиҳалар қиймати қарийб 152 млрд сўм бўлиб, уларнинг ишга тушиши натижасида 800 та янги иш ўринлари яратилади.

Ана шундай лойиҳалардан бири Мирзаобод туманида иш бошлайдиган «Finiba tex» тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасидир. Лойиҳанинг умумий қиймати – 1 млрд 166 млн сўм.

Ҳозирда фаолият амалга ошириладиган бинони реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган. Тикув машиналари ва хом ашё маҳсулотлари олиб келинган. «Finiba tex» корхонаси жорий йилнинг июль ойида ишга тушади. Бу яқин кунлар ичида Мирзаобод туманида 300 та янги иш ўрни яратилишидан далолат беради. Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач, йилига 11 млрд сўмдан зиёд кийим кечаклар ишлаб чиқарилади. Бу ҳудудда истиқомад қилаётган аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, аёлларни доимий иш билан таъминлаш, мамлакатимиз бозорига сифатли тикув-трикотаж маҳсулотлари етказиб беришга хизмат қилади.

Аввал хабар берганимиздек, мазкур туманда шунингдек, «Mirzaobod Limonchilik klasteri»ни ҳам очиш назарда тутилган.

«Асака» банк – молиявий бозорда сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

«Асака» банк Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид