Қозоғистон бош вазири вертолёти фавқулодда қўнишни амалга оширгани маълум қилинди
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин бўлган вертолёт 12 июнда мажбурий қўнишни амалга оширгани маълум қилинди.
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин бўлган вертолёт 12 июнда мажбурий қўнишни амалга оширгани маълум қилинди. Воқеа оқибатида йўловчилар ва экипажга жабр етмаган.
15 июнда “Казавиаспас” АЖ Маминнинг вертолёти Жамбил вилоятида фавқулодда қўнишни амалга оширганини маълум қилди. Мамин бу ерга амалий сафар билан ташриф буюрган. Вертолёт учувчилари гидравлик тизим ишламай қолгани сабабли Тараз шаҳридан 140 км узоқликдаги Тасоткел қишлоғида фавқулодда қўнишни амалга оширишган.
Вертолётга талафот етмаган. Бош вазир ўз парвозини захирадаги вертолётда давом эттирган.
Мамин Жамбил вилоятига ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши давлат дастурлари амалга оширилишини кўздан кечириш учун келган. Унга сафари давомида вилоят раҳбари Бердибек Сапарбаев ҳамда бир қатор вазирликлар раҳбарлари ҳамроҳлик қилган. Парвоз учун “Казавиаспас”га тегишли Ми-171 вертолётидан фойдаланилган.
Мавзуга оид
00:03 / 27.10.2024
Россияда бир кунда иккита вертолёт ҳалокатга учради
02:21 / 02.09.2024
Эронда Раисий вертолётининг қулаши бўйича ўтказилган тергов якунланди
21:23 / 21.08.2024
Эронда Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокати бўйича тергов якунланди
21:06 / 24.05.2024