Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика бўйича чакана савдо товар айланмаси 72,3 трлн сўмни ташкил этди
Республика бўйича 2020 йилнинг январ-май ойларида чакана савдо товар айланмаси 72,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январ-май ойларига нисбатан 4,0 фоизга камайди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 11,9 трлн сўмни (ўсиш суръати 11,4 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 60,3 трлн сўмни (6,6 фоизга камайди), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 4,5 трлн сўмни (28,9 фоизга камайди) ташкил этди.
Республика бўйича 2020 йилнинг январ-май ойларида чакана савдо товар айланмаси 72,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январ-май ойларига нисбатан 96,0 фоизни ташкил этди.
Республика чакана савдо товар айланмасида барча вилоятларда камайиш суръатлари кузатилди. Чакана савдо товар айланмасининг таркибий қисмларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига 83,4 фоиз ва йирик корхоналар ҳиссасига 16,6 фоиз тўғри келди.
Республика чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 21,3 фоиз улуш билан 15,3 трлн сўмни ташкил этди. Республика чакана савдо товар айланмасида энг қуйи улушни Сирдарё вилояти 2,0 фоиз улуш билан 1,4 трлн сўмни ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмасида энг юқори ҳажм кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тўғри келиб, мазкур ҳажм 2020 йил январ-май ойлари якунига кўра, 60,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январ-май ойларига нисбатан 6,6 фоизга камайган. Жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 83,4 фоизни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таққосланганда, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида юқори бўлган.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026