Туристлар сони бўйича Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаган — ушбу мамлакатдан 2 миллион 844 минг 201 нафар фуқаро келган. Кейинги ўринларда Қозоғистон ва Тожикистон қайд этилган.
Ўзбекистонга энг кўп турист келган ўнта давлат:
— Қирғизистон — 2 844 201 нафар;
— Қозоғистон — 2 404 638 нафар;
— Тожикистон — 2 274 288 нафар;
— Россия — 983 407 нафар;
— Афғонистон — 380 190 нафар;
— Хитой — 373 778 нафар;
— Туркманистон — 256 546 нафар;
— Туркия — 148 772 нафар;
— Ҳиндистон — 53 778 нафар;
— Германия — 42 973 нафар.
Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан келганлар жами 7,5 миллион нафардан ошган. Бу умумий кўрсаткичнинг қарийб 73 фоизини ташкил этади.
















