Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июнь куни Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган касалланиш ҳолатлари бўйича батафсил маълумотларни тақдим этди.
«Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳамон қайд этилиб, бошқа ҳудудларга қараганда юқори бўлиб турибди. Бу эса карантин чекловларини янада кучайтиришни талаб этмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек, 28 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 266 нафар бемордан 16 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 29 июнь куни эса 274 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.
Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ошганини кўриш мумкин», дейилади вазирлик хабарида.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги яшовчи Ш.Ғ.да, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларида яшовчи 8 нафар фуқарода (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Миробод туманидаги хусусий оёқ кийим таъмирлаш устахонаси эгаси У.У.да, «Мегапланет» савдо мажмуасидаги «София» ширинлик дўкони ишчиси Д.Т.да, Сергели туманидаги «ENTER Engineering» компанияси ҳисобчиси Н.М.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Республика ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам ташкил этиш маркази муқобил тиббий комиссияси ҳамшираси Ш.Ш.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган) касаллик аниқланган.
Шунигдек, Тошкент шаҳридаги «Кристал» савдо маркази кийим-кечак дўкони сотувчиси У.Р.да (Қозоғистонга кетаётгани учун намуна топширган), Юнусобод туманида яшовчи У.Б.да (Юнусобод деҳқон бозорига боргандан кейин тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган), «Абу Сахий» савдо маркази ходими С.Қ.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли мурожаат қилган), «Toshkent city» қурилиш объекти ошпази

















