АҚШда Covid-19’га қарши антитаналардан иборат «коктейл» синови якунига етмоқда
Ўттиз нафар беморда синаб кўрилган "коктейл" биринчи босқичда ижобий баҳо олган.
Американинг Regeneron Pharmaceuticals биотехнология компанияси ўзининг COVID-19нинг олдини олиш учун иккита антитанадан тайёрланган "коктейл"ини синаш ишлари якуний босқичга ўтганини хабар қилди.
"Учинчи босқич доирасида REGN-COV2 коктейлининг COVID-19га чалинган бемор билан бевосита мулоқотда бўлган соғлом инсонлар орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш хусусияти баҳоланади", - дейилади компания хабарида.
Бундан ташқари, препарат шифохонага ётқизилган беморларни даволаш бўйича синовларнинг иккинчи босқичига ўтди. Қайд этилишича, 30 нафар беморда синаб кўрилган "коктейл" биринчи босқичда ижобий баҳо олган.
Вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича учинчи босқич синовлари 100та ҳудудда ўтказилади, унда 2 минг киши қатнашиши мумкин. "Коктейл"нинг вирусдан даволаш хусусиятини синаш ишларини АҚШ, Бразилия, Мексика ва Чилидаги 150та ҳудудда ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
00:02 / 27.08.2024
Молдова президентида COVID-19 аниқланди
14:15 / 14.08.2024
Жанубий Корея COVID-19 ҳолатлари кўпайгани сабабли кураш чораларини кучайтиради
20:02 / 25.06.2024