Шифохонага у бир неча кун олдин бел қисмидаги жароҳат ташхиси билан ётқизилганди.

Оила аъзолари композиторнинг дафн маросими ихчам ўтказилишини  маълум қилишган.

«У тонг маҳали, рафиқаси ва фарзандлари ёнида жон берди, сўнгги лаҳзаларгача ақлини таниб турди», дейилган хабарда.

Эннио Морриконе 1928 йилнинг 10 ноябрида Римда туғилган. У Санта-Сесилия консерваториясини тамомлаган.

Кинолар учун мусиқалар ёзиш ва аранжировка қилишни 33 ёшидан кейин бошлаган. Ҳаёти давомида у 400дан ортиқ фильмлар ва сериаллар учун ишлаган, шунингдек, юздан ортиқ классик мусиқа асарлари яратган. У «Бир куни Америкада», «Профессионал», «Дахлсиз», «Яхши, ёмон, ёвуз», «Озод Жанго», «Жирканч саккизлик» ва бошқа кўплаб картиналарга мусиқа ёзган.

Морриконе икки марта «Оскар» олган - «Жирканч саккизлик» фильми мусиқаси ва киносанъатга қўшган ҳиссаси учун. У уч марта «Олтин глобус» лауреати бўлган, шунингдек, олти марта - BAFTA мукофоти лауреати, тўққиз марта Италиядаги «Давид ди Донателло» миллий киномукофоти лауреати бўлган.