Жаҳон | 08:51 / 09.07.2020
8503
1 дақиқада ўқилади

Жефф Безоснинг бойлиги 180 миллиард доллардан ошди

Forbes нашри маълумотларига кўра, дунёнинг энг бадавлат одами Жефф Безоснинг бойлиги унга қарашли Amazon компанияси акциялари қимматлашиши ортида 180 миллиард доллардан ошди. 

Фото: AP Photo/John Locher

Нашрнинг баҳолашича, 8 июль кундузи Amazon капиталлашуви 1,52 трлн доллардан ошган ва бунинг эвазига компаниянинг 11,1 фоизига эга Безоснинг бойлиги 181,5 млрд долларга етган. Forbes’нинг таъкидлашича, бу статистика олиб борилаётган вақт учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Нью-Йорк фонд биржасидаги савдолар ёпилишидан олдин Amazon акциялари нархи 2,7 фоизга кўтарилиб, бир донаси учун 3081,11 долларни ташкил қилган. 6 июлда компаниянинг капиталлашуви илк бор 1,5 трлн доллардан ошгани маълум қилинганди.

Апрелда Безоснинг бойлиги 113 млрд долларга, бир ҳафта аввал эса 172 млрд долларга баҳоланаётганди. Май ўрталарида Comparisun компанияси экспертлари Безос 2026 йилда дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлигини тахмин қилган.  

Мавзуга оид