11:56 / 11.03.2021
4377

Кот-д’Ивуар бош вазири саратондан 57 ёшида вафот этди 

Фото: TASS

Кот-д’Ивуар бош вазири Амед Бакайоко 10 март куни 57 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Алассан Уаттара маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, бош вазир ва мудофаа вазири лавозимларини эгаллаган Бакайоко Германияда даволаниш вақтида саратон касаллигидан вафот этган.

Март бошида Бакайоко Францияга жўнаб, Париждаги касалхоналардан бирига даволаниш учун жойлаштирилган. Бироқ 6 март куни аҳволи ёмонлашгач, Германияга кўчириб ўтказилган.   

Jeune Afrique француз нашрининг ёзишича, Кот-д’Ивуар президенти марҳум бош вазирни “буюк давлат арбоби, ёшлар учун ўрнак, садоқатли, ҳотамтой” деб атаган.  

Top