«Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 22 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 49 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 2 нафар, 1-сон Республика клиник шифохонасида 84 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 1 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, жами 172 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди», дейилади вазирлик хабарида.
Бундан олдинроқ Навоий вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар бемор тузалгани хабар қилинганди.
Шу тариқа, бугун жами 249 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 3 июль куни қайд этилган, ўшанда 217 нафар бемор тузалганди.
Шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 7060 нафарни ташкил этмоқда. Айни вақтда шифохоналарда 3880 бемор даволанишни давом эттирмоқда.









