




Жумладан, президентимиз раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, коронавирус (COVID-19) пандемияси даврида ўқувчи-ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 8 июль куни Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Гулбаҳор” болалар оромгоҳида карантин қоидаларига риоя қилиб, масофани сақлаган ҳолда мусобақалар бўлиб ўтди.





Мазкур спорт мусобақаси оромгоҳларда дам олаётган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил қилинди.
Ушбу мусобақада жами 80 дан ортиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди.
Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва спорт жиҳозлари билан тақдирланди.
Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти матбуот хизмати











