Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари ва ҳокимликнинг яна икки нафар ходими жаримага тортилди
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида тадбиркорлар томонидан импорт қилинган ускуналарни ишга тушириш аҳволи ўрганилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги мавжуд муаммоларни аниқлаб уларни бартараф этиш борасида йўлланган мурожаатларга маъулиятсизлик билан ёндошиб келганлиги аниқланган.
Натижада туман ҳокимининг иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Каримжоновга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Оққўрғон тумани маъмурий судининг қарори билан унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида маъмурий жарима тайинланган.
Бундан ташқари, Вакил Девони ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари бузилганлиги учун Қуйи Чирчиқ туман архитектори О.Хабибуллаев ва туман хокимлиги масъул ходими Б.Собиржоновларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маъмурий суд қарори билан уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш хақининг 3 (уч) баробари миқдорида маъмурий жарима белгиланган, деб хабар қилмоқда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони.
Мавзуга оид
20:33 / 30.07.2024
Қуйи Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари жиноий жавобгарликка тортилди
11:05 / 30.06.2024
Ҳавоси бузилган пойтахтга “совға” – Тошкентга яқин жойда 22 гектар ердаги сомон қолдиқлари ёқиб юборилди
18:18 / 13.04.2021
Тошкент вилоятида 21 ёшли қизни олиб қочиб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
17:19 / 18.03.2021