ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, лекин Малика У. қаршилик кўрсатган ва қочиб кетган. 21 ёшли қиз 27 ёшли фуқарога нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қулмахон М.га нисбатан Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодекси нормаларига кўра, бу турдаги жиноятлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.














