Жамият | 20:44 / 21.07.2020
12298
1 дақиқада ўқилади

Феруза Мадраҳимова Тошкент давлат педагогика университети проректори этиб тайинланди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ёшлар ва маънавият масалалари бўйича проректори лавозимига Феруза Рўзимбоевна Мадраҳимова тайинланди. Бу ҳақдаги хабарни университет ректори Алишер Умаров Kun.uz’га тасдиқлади.

Феруза Мадраҳимова 1988 йилда туғилган, 2008 йилда Урганч давлат университетини, 2010 йилда Ўзбекистон миллий университети магистратурасини ва 2013 йилда мазкур университетнинг докторантурасини тамомлаган. Фалсафа бўйича PhD доктори.

Ф.Мадраҳимова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётганди. У бунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O'zbekiston» телеканали бош муҳаррири ўринбосари сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Бунга қадар университетнинг ёшлар ва маънавият масалалари бўйича проректори лавозимида Одил Алмуратович Кўйсинов ишлаб келаётганди. Маълум бўлишича, Одил Кўйсинов ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид