Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти асосида республикадаги 62 та давлат олийгоҳининг 2021 йилдаги даромадлари ва харажатлари ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, республика кесимида энг кўп даромадлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (қарийб 400 млрд сўм), Наманган давлат университети (320 млрд сўм) ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан (315 млрд сўм) шакллантирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган энг кўп даромад кўрган 5 та олийгоҳ қуйидагилар:

  1. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – 399 млрд сўм;
  2. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 320 млрд сўм;
  3. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети –  276 млрд сўм;
  4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 237 млрд сўм;
  5. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 210 млрд сўм.

ОТМларининг даромадлари қуйидагилардан шаклланган:

  • бюджетдан молиялаштирилган маблағлар;
  • тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар;
  • ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар.

Шунингдек, рўйхатдаги 6 та ОТМнинг харажати умумий даромадидан қуйидаги миқдорда ошиб кетган:

  1. Андижон давлат университети – 13,3 млрд сўм;
  2. Самарқанд давлат университети – 12,2 млрд сўм;
  3. Тошкент давлат шарқшунослик университети – 6,6 млрд сўм;
  4. АДТУнинг Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти филиали – 6,6 млрд сўм;
  5. Урганч Давлат университети – 3,5 млрд сўм;
  6. Наманган муҳандислик қурилиш институти – 3 млрд сўм.

Давлат олий таълим муассасаларининг йиллик даромадлари ва харажатлари (2022 йил 1 январь ҳолатига, млн сўм)