Йилнинг биринчи чорагида иқтисодий судлар даъвогарлар фойдасига 2,9 трлн сўмдан ортиқ маблағ ундирган
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Олий суд раёсат мажлисида жорий йилнинг олти ойи давомида иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанция суди сифатида 51 минг 727та иш кўриб чиқилган.
Жами 1769та суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилган ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг 3274 нафар вакили ўзлари жойлашган ҳудудлардан чиқмаган ҳолда, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисларида қатнашиб, уларнинг 926,3 млн сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинган.
Шунингдек, ҳал этилган ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига 2,9 трлн. сўмдан ортиқ маблағни ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.
Хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 14 минг 255та иш кўрилиб, улар фойдасига 824,7 млрд сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодий судлар томонидан ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жами 1272та ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланган. Хусусан, 125та маъмурий иш қўзғатилгани, 198та моддий, 250та интизомий чора қўллаш ҳақида, аниқланган қонунбузарликларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслиги юзасидан 699та хусусий ажримлар чиқарилгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
11:12 / 30.08.2022
Иқтисодий суд 9 тоифадаги аризаларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлди
13:11 / 18.07.2019
6 ой ичида пойтахтдаги 67 та корхона банкрот деб эълон қилинган
13:48 / 17.04.2019
Ўзбекистонда бизнес камроқ судлаша бошлади
11:31 / 29.03.2019