«Оилавий» телеканали эфирида узатилган мурожаатда туман ҳокимлари билан бирга сектор раҳбарлари, Мудофаа, ФВБ, ССБ, СЕОМ раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов ва туман раҳбарлари ўз вақтида амалга оширилмаган чора-тадбирлар натижасида ўлим ҳолатлари юз бергани учун узр сўрашди.

Б.Шомуродов тумандаги 13-оилавий поликлиникада Covid-19 маркази тайёрланганини эълон қилди. Оилавий поликлиникалар ҳузурида ташкил этилган ишонч телефони рақамларига коронавирус бўйича мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди.

Сергели туманининг ишонч телефонлари:

(97) 410-56-57, (97) 784-57-58, (99) 030-07-37, (97) 742-57-58, (99) 898-18-08, (97) 729-57-58, (97) 146-57-58, (97) 264-57-58, (97) 783-57-58, (97) 143-57-58

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Эргашев коронавирусга қарши курашда туман раҳбарияти ҳар бир фуқаро билан исталган вақтда тўғридан тўғри мулоқотга тайёрлигини билдирди.

«Ҳар биримиз тўғридан тўғри мулоқот қилишга тайёрмиз. Ҳудудларда хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг кучи етмаган жойда биз юзага келган муаммони ҳал этишга тайёр эканимизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман.

Мурожаатимизнинг асосий моҳияти фуқароларимизнинг қўрқувга берилмаслиги, пандемиядан хавотир олмасликлари, биз уларнинг ёнида эканлигимиз, тун-у кун телефон рақамларимиз ишлаб туриши, барча саволларга жавоб беришимизни эслатиб ўтмоқчиман», деди туман ҳокими ўз чиқишида.

Мирзо Улуғбек туманининг ишонч телефонлари:

(98) 888-65-99, (99) 030-07-35, (98) 188-22-52, (99) 875-12-16, (99) 889-20-80, (99) 002-76-67, (98) 300-72-22, (90) 912-14-26, (98) 301-67-47, (99) 020-10-09.

Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов туманда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар ва ҳалок бўлганлар мавжудлигида ҳокимликнинг ҳам айби борлигини тан олди.

«Шаҳримизда Covid-19 инфекцияси билан зарарланган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Ачинарлиси, бу касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлар ҳам бор. Бунда бизнинг ҳам айбимиз бор. Шунинг учун сизлардан узр сўраймиз...