Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Тошкент бош режасини Тошкентнинг мавжуд лойиҳаси билан интеграция қилиш 4 босқичда амалга оширилади
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Сингапурнинг Meinhardt Group бош директори Омар Шаҳзад бошчилигидаги компания мутасаддилари билан учрашди.
Ўзаро мулоқот давомида Янги Тошкент лойиҳасининг концепциясини ва бош режасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама этилди. Лойиҳа кўлами, уни амалга ошириш босқичлари борасида фикр алмашилди.
Омар Шаҳзад Янги Тошкент концепцияси ва бош режасини ишлаб чиқиш ва уни Тошкентнинг мавжуд лойиҳаси билан интеграция қилиш 4 босқичда амалга оширилишини, дастлабки икки босқичга ўртача 9 ой талаб этилишини билдирди. Сўнг лойиҳа инвесторларга тақдим этилиши ва уларнинг талаб ҳамда таклифларидан келиб чиқиб, ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Томонлар лойиҳа юзасидан атрофлича фикр алмашиб, унинг доирасидаги учрашув ва амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишганди.
Давлат раҳбарига Янги Тошкент шаҳарчаси лойиҳаси ҳақида ахборот берилди. Унга кўра, биринчи босқичда 6 минг гектарда бунёдкорлик қилиш режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, истиқболли қурилиш ҳудудлари, янги шаҳар билан пойтахтни бирлаштирувчи асосий йўллар схемалари ишлаб чиқилган.
Шаҳарча янги маъмурий ва иқтисодий марказ бўлади. Пойтахт шарқий қисмида, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида барпо этилади. 800 минг аҳолига мўлжалланган бўлади. У ерда вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, театр, кутубхона, меҳмонхоналар, турар жой бинолари, боғлар ўрин олади. Хусусан, яшил ҳудудлар 363 гектарни ташкил қилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026