Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурбон Ҳайити куни ҳаракатланиш кун давомида тўлиқ тўхтатилади, байрам оила даврасида ўтказилади
Ўзбекистонда 2020 йил 31 июль куни бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси ахборотида маълум қилинган.
Қурбон ҳайити байрами оила даврасида ўтказилиши тавсия қилинган.
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди.
Фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилди», дейилади комиссия ахборотида.
Бундан аввалроқ президент қарори билан Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 31 июль куни нишонланиши белгиланганди. Байрам тадбирлари карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши маълум қилинганди.
Июль ойи бошида Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар қатъий карантин жорий этилганди. Бугун, 26 июль куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан карантин 15 августгача узайтирилди.
Эндиликда 15 августга қадар тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказилмайди, истироҳат боғларидаги аттракционлар, умумий овқатланиш объектлари, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари ёпиқлигича қолади.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026