Зокированинг айтишича, ҳукуматнинг жорий йил 23 майдаги қарори билан тасдиқланган «Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»га кўра, суюнчи пули олиш учун исталган Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали сўровнома тўлдириш мумкин.

«Сўровномада ариза берувчининг Ф.И.О., туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами), нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот, электрон почта манзили, бола туғилган санаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами, далолатнома ёзуви қайд рақами, болага алоқадорлиги (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс), телефон рақами киритилади – демак, паспорт ёки унинг нусхаси ҳамда туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки унинг нусхаси керак бўлади», - дейди Севара Зокирова.

Маълумот учун, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи – бугунги кунда бу – 477 500 сўмни ташкил этилади. Ушбу сумма жойлардаги «Халқ банки» филиаллари томонидан тўлаб берилади.