Каркидон сув омбори ҳудудидан туризм лойиҳалари учун мўлжалланган ер майдонлари савдога чиқарилди
Савдо 29 июль кунига қадар давоми этади.
Фарғона вилояти Қува тумани ҳудудидаги Каркидон сув омбори ҳудудида туризм мақсадларида инвестиция киритиш шарти билан 5 гектар ер майдони 12 лотга бўлиниб савдога чиқарилди.
Туризм қўмитаси хабарига кўра, мазкур ҳудудда меҳмонхона, мотель, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар, ресторан, сув спорт объектлари, пляж зонаси ва пирс қурилиши кўзда тутилган. Мажмуанинг умумий қиймати 27,8 млрд сўмни ташкил этиб, унда 100 нафарга яқин иш ўринлари яратилади.
Айни дамда ушбу ҳудудни туризмга оид ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида лотларга бўлиб, E-IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдончаси орқали инвесторларга реализация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, савдо 29 июль кунига қадар давоми этади.
Ташкил этилаётган экотуризм зонасига олиб борувчи 6 км узунликдаги автомобиль йўли 1980 йилдан буён таъмирланмаганини ҳисобга олиб, йўл-иншоотини реконструкция қилиш ва қирғоқ инфратузилмасига ичимлик суви етказиб бериш учун 2 та тик қудуқ қазиш ва тармоқ ётқизиш ишлари Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2021 йиллардаги давлат ривожлантириш дастури”га киритилиши бўйича таклиф Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига топширилди.
Объект ҳудуди “Тошкент-Ўш А-373” Фарғона-Андижон автомагистрали 4Р-112 йўлининг Қува туман марказига 12,7 км масофасида ва Фарғона шаҳридан 34,1 км масофада жойлашган. Энг яқин инфратузилма: электр тармоғи – 3 км, яқин 6 км ҳудуддан марказий табиий газ тармоғи ва алоқа тармоғи ўтган. Мазкур сув омбори иншооти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида 1967 йили қуриб битказилган бўлиб, сув Исфайрам дарёси ва Жанубий Фарғона каналидан келиб қуйилади. Унинг тўлиқ ҳажми 216,0 млн. метр кубни ташкил этади. Сув юзаси ойнасининг майдони 9,5 минг метр квадратни ташкил этади. Сув юзасининг узунлиги 5 километр, эни эса 5,5 километрдан иборат. Сув омборининг максимал чуқурлиги 70 метрга тенг.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
10:16 / 06.11.2024
Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари силжиши космик назоратга олинади
08:23 / 28.09.2024
“Ғазалкент” сув омбори тадбиркорларга ижарага берилади
18:57 / 21.03.2024