Ўзбекистон | 14:13 / 28.07.2020
9077
2 дақиқада ўқилади

Эҳтиёжманд оилалар учун ҳудудлар кесимида ташкил этилган Call марказлар тўғрисида маълумот берилди

Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари қошидаги Call марказлар фаолияти қандай олиб борилиши маълум бўлди.

Унга кўра, эҳтиёжманд оилалар 1197 рақами орқали Call марказга мурожаат қилади. Сўнг Call марказга келиб тушган мурожаатлар маълумотлар базасига киритилиб, марказларга юборилади, у ерда мурожаат эгалари тўғрисида маълумотни маҳалла фуқаролар йиғинларига жўнатилади. Мурожаат эгалари эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхати билан таққосланиб, озиқ-овқат юбориш учун розилик билдиради ва МФЙда аниқлик киритилиб, мурожаат эгаларига озиқ-овқат маҳсулотлари волонтёрлар ёрдамида етказиб берилади.

Call марказлар тўғрисида маълумотлар (PDF)

Call марказларга озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлашга мурожаат этиш мумкин бўлган оилаларнинг рўйхати қуйидагича:

таъминот манбайи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбайига эга бўлмаган оилалар;

ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан қариндошлари шуғулланаётган оилалар;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар ва ҳ.к.) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

Мавзуга оид