11 йиллик таълим тизимига ўтилиши қизлар орасидаги эрта туғруқ ҳолатларининг 34 фоизга камайишига сабаб бўлди - ХТВ
2017 йилдан бошлаб 11 йиллик умумтаълим тизимига ўтилиши билан эрта туғруқ ҳолатларининг сони пасайиши кузатилган.
Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар ўртасидаги эрта туғруқ ҳолатлари таҳлил қилинганда, 2017 йилдан бошлаб 11 йиллик умумтаълим тизимига ўтилиши билан эрта туғруқ ҳолатларининг сони пасайиши кузатилган, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.
Қайд этилишича, 2016-2017 йиллар давомида 15-17 ёшдаги қизлар ўртасида жами 429 туғруқ ҳолати қайд этилган бўлса, 2018-2019 йиллар давомида ушбу кўрсаткич 34 фоизга камайиб, 284 тани ташкил қилган.
Эрта туғруқ ҳолатлари содир этилиши кўрсаткичининг камайиши ҳолатини умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган қизлар сони нисбатига таққослаганда ҳам кўриш мумкин экани айтилади.
Бунда:
2017 йилда Халқ таълими тизимида таҳсил олаётган ҳар 12 995 нафар қизга 1 та туғруқ (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0076 фоиз);
2018 йилда тизимда таҳсил олаётган ҳар 15 169 нафар қизга 1 та туғруқ (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0066 фоиз);
2019 йилда тизимда таҳсил олаётган ҳар 23 666 нафар қизга 1 та туғруқ тўғри келган (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0042 фоиз).
“11 йиллик таълим тизимининг қайтгани мазкур муаммонинг мамлакатимиз миқёсидаги асосий ечими сифатида баҳолаш мумкин, сабаби мактабни тарк этган ўқувчи коллеж ёки лицейга борганда ўзининг ахлоқини бемалол, ижтимоий назоратсиз трансформация қилиши (ўзгартириши), ўсмир муайян субмаданиятга осонгина имитация (тақлид) қилиши мумкин бўлган ва бу жараёнда уни янги ижтимоий гуруҳ шундайлигича қабул қилган.
Бугунги кунда халқ таълими тизимида манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда вояга етмаганлар орасида эрта туғруқ ҳолатларини олдини олиш мақсадида “Мустаҳкам оила”, “Аҳил оила”, “Ҳаётга қўшил”, “Ижобий фикрлашни ўқитиш” каби тарғибот ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024