Ўзбекистон | 14:37 / 01.08.2020
77351
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоят суди судьяси коронавирусдан вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов 53 ёшида коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақида Судьялар олий кенгаши Kun.uz’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоят суди судьяси 31 июль куни вафот этган. У коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва касалхонада даволанаётган бўлган.

Судьялар олий кенгаши марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилган.

Ҳозирча унинг вафоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан расмий статистикада қайд этилмади.

Маълумот учун, Х.Шермуҳамедов «Аҳмадбой иши»ни кўрган ва 2020 йилнинг февралида унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари (эски таҳрирдаги) билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида ҳукмни эълон қилганди.

Мавзуга оид