Таъкидланишича, бугунги кунда назорат-касса техникаларининг янги авлоди – онлайн назорат-касса машиналари (НКМ) ва виртуал кассалар жорий этилмоқда. Aйни пайтда Ўзбекистон бўйлаб қарийб 34 мингта онлайн НКМ ва виртуал касса ўрнатилган. Бироқ истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб жараёнида уларнинг 14 128 тасидан фойдаланилмаяпти.
«Яъни 40 фоиздан зиёд тадбиркорлик субъектлари амалдаги қонунларга бўйсунмасдан, аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларда ҳатто мазкур онлайн техникани ўрнатган бўлса ҳам онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса тизимидан фойдаланмаяпти.
Бу – истеъмолчилар ҳуқуқларини қўпол равишда бузишдир, чунки товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби белгиланган», – дейилади ДСҚ ахборотида.
Эслаб ўтилишича, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига асосан, товарни касса ёки товар чекини бермасдан сотиш тақиқланади. Бу ҳақда тадбиркорлик субъектлари хабардор этилган.
«Истеъмолчилар дорихоналарда, савдо нуқталарида ёки автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида пластик карта орқали харидни амалга оширганда тўлов терминаллари чекларини олишади. Ушбу чекларда харид тўғрисида батафсил маълумотлар бўлмайди, масалан, товарлар (иш ёки хизмат) номи, миқдори, нархи, қўшилган қиймат солиғи суммаси, QR код.
Бу маълумотларнинг барчаси онлайн назорат-касса машиналари чекида акс эттирилади. Бироқ, бундай чекларни кўпчилик тадбиркорлар тақдим этмаяпти.
Демак, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи бундай тадбиркорлик субъектлари онгли равишда фойдасини яширишни мақсад қилган. Товарлар ва давлат бюджети тушумларининг тўғри ҳисобга олинмаслиги мамлакат иқтисодиётига тузатиб бўлмас зарар етказади. Ноинсоф тадбиркорлар хуфиёна равишда қонунларни четлаб ўтади», – таъкидланган қўмита ахборотида.
ДСҚ ҳуқуқбузарларга таъсир кўрсатадиган энг самарали чоралардан бири жамоатчилик назорати эканини қайд этиб, истеъмолчиларга тегишли қонунчилик талабларини эслатиб ўтган.
Унга кўра, 2020 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари учун онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланиш
















