Сил касаллигига чалинган беморлар учун COVID-19 қанчалик хавфли? — Бош фтизиатр билан суҳбат
Kun.uz сайти тиббиёт мутахассислари билан COVID-19 мавзусидаги суҳбатларини давом эттиради. Навбатдаги интервьюда ўпка хасталиклари мутахассиси, ССВ бош фтизиатри, тиббиёт фанлари доктори, профессор Наргиза Парпиевага сил касалликлари ва коронавирусга боғлиқ саволлар билан мурожаат қилдик.
– Наргиза Нусратовна, сизнинг асосий фаолиятингиз ўпка патологияси, хусусан сил касаллиги билан боғлиқ. Коронавирус Ўзбекистонга кириб келганига ҳам олти ой бўлди, шу вақт оралиғида сил касаллиги ва COVID-19 биргаликда келиши қай даражада кузатилмоқда?
– Албатта, коронавирус инфекцияси Ўзбекистонга кириб келган вақтдан шу кунга қадар сил касаллиги ва COVID-19'нинг биргаликда келиши статистикаси мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Бизнинг Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази мисолида айтадиган бўлсак, 15 март кунидан бугунги кунгача сил касаллиги ва COVID-19 билан касалланган беморлар аниқланиб, уларда силнинг клиник кечиши COVID-19 бўлмаган сил беморларидан ҳеч қандай фарқ қилмади, дейиш мумкин.
– Умуман, республикада сил касаллиги билан боғлиқ вазият қандай? Карантин ҳолатининг бу касаллик тарқалишига таъсири ўрганиляптими?
– Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши олдиндан олиб борилаётган барча тадбирлар: силни аниқлаш ва даволаш ишлари давом этмоқда. Давлат томонидан бунга ҳозирги кунда катта эътибор берилмоқда. Аммо вилоятларда вазият талаб қилганда вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказларидаги баъзи биноларда COVID-19 аниқланган беморлар учун алоҳида бўлимлар ташкиллаштирилган.
– Фикрингизча, пандемия куз-қиш ойларида ҳам сусаймаса, касаллик қандай клиник картина ҳосил қилади ва мавсум ўлим кўрсаткичига қай даражада таъсир қилиши мумкин?
– Бу прогнозни фақатгина эпидемиологлар бериши мумкин.
– Сиз фаолият олиб бораётган тиббиёт марказида ҳам COVID-19'га чалинган беморлар даволанмоқдами? Улар бошқа беморлар билан қандай ажратилган?
– Юқорида айтиб ўтганимдек, бизнинг марказимизда сил касаллиги ва COVID-19'га чалинган беморлар даволанмоқда. Бундай беморлар аниқланганда биз уларни барча санитар-гигиена қоидаларга риоя қилган ҳолда алоҳида даволаш бўлимига изоляция қилиб ҳам силни, ҳам COVID-19'ни даволаш протоколи асосида даво ишлари олиб бормоқдамиз.
– Бу касалликни даволашда ўпка машқлари ва танага суюқлик жўнатиш бўйича турлича фикрлар билдирилмоқда. Сиз COVID-19'ни даволашда бу икки муолажага қандай қарайсиз?
– COVID-19 касаллигини ҳар бир босқичидан келиб чиқиб даволашда ўзига хос ўпка машқлари тавсия қилиниб, уларнинг ижобий самараси кузатилмоқда. Бироқ, маълум бўлишича, COVID-19 беморларига ортиқча суюқликни вена томирига томчилаб юбориш касалликнинг асоратли кечишига сабаб бўлади. Шунинг учун вена томирига суюқлик юбориш тавсия қилинмайди.
Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:43 / 03.12.2024
АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024