Сўровномада обуначилардан «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармасидан розимисиз?» деган саволга жавоб бериш сўралган.
Респондентлар танлаши учун қўйилган жавоб вариантларининг барчаси деярли бир хил мазмунда экани эътиборга молик: «Ҳа, розиман», «Албатта, розиман», «Ташкил этганларга раҳмат», «Фонд тизимидаги ходимларга раҳмат».

Сўровнома жойлангач тез орада ижтимоий тармоқларда кулгига сабаб бўлиб, танқидга учраши ортидан каналдан ўчирилди. Кўп ўтмай каналнинг ўзи ҳам ўчириб юборилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағлардан 2 миллиондан ошиқ фуқарога турли шаклларда ёрдам кўрсатилган.
«Маҳалла» жамоат фондининг 502 нафар фойдаланувчиси бор Telegram-каналда бундай сўров ўтказилишидан кўзланган мақсад ҳам тушунарсиз қолган.















