Тошкент вақти билан 4 ноябр соат 09:00 ҳолатида Сенатда демократлар 46 та, республикачилар 37 та ўринга эга бўлиб турибди. Палата назоратини қўлга олиш учун демократларга яна тўртта ўрин керак. Бу сайловда Сенатнинг 100 ўрнидан 35 таси учун овоз берилди.

435 ўринли Вакиллар палатасида эса демократлар 140 та, республикачилар 78 та округда ғолиб бўлди. Охирги сайлов участкалари Тошкент вақти билан 4 ноябр соат 10:00 да ёпилади.

Овозлар саноғи ҳали тугамаган бўлса-да, New York Times натижаларни «Трампга умуммиллий танбеҳ» деб атади. Прогнозларга кўра, демократларнинг ҳар икки палатани назорат қилиш эҳтимоли 95 фоиздан юқори.
Ҳозир Конгресснинг икки палатаси ҳам республикачилар назоратида. Демократлар 3 январда Вакиллар палатасини эгалласа, АҚШ президенти Доналд Трамп иккинчи муддатида илк бор Конгрессни тўлиқ назорат қила олмай қолади.
АҚШ ҳудудидаги энг сўнгги сайлов участкалари (Аляска штатида) АҚШ Шарқий вақти билан 4 ноябр куни соат 01:00 да ёпилди.









