Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий кенгашлар ўз девонига эга бўлади
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятига бевосита кўмаклашувчи тузилмани ташкил қилиш орқали ҳокимликларнинг аппарати зиммасидан ўзига хос бўлмаган вазифалар соқит қилинади.
Қонунчилик палатасининг 2020 йил 21 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатларнинг қонунчилик ташаббуси билан киритилган - «Халқ депутатлари кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Лойиҳа билан халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш вазифасини эндиликда халқ депутатлари кенгаши котибияти зиммасига юклаш назарда тутилмоқда. Котибият юридик шахс ҳисобланиб, унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Депутатларнинг қайд этишича, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятига бевосита кўмаклашувчи тузилмани ташкил қилиш орқали ҳокимликларнинг аппарати зиммасидан ўзига хос бўлмаган вазифалар соқит қилинади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026