Ер геопортали орқали космик суратлар асосида ер ресурслари хатловдан ўтказилди. Бу ҳақда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси хабар бермоқда.
Ўтказилган хатлов натижаларига кўра, туманларнинг маъмурий чегарасидаги ер майдонлари таҳлил қилинганда, Кармана туманида 4517 гектар, Зарбдор туманида 4156 гектар, Қизириқ туманида 2965 гектар, Бухоро туманида 2524 гектар, Зафаробод туманида 1936 гектар, Қуйи Чирчиқ туманида 1428 гектарга умумий ерлари ер ҳисоботига нисбатан кўп эканлиги аниқланди.
Туманларнинг қишлоқ хўжалиги ерлари кўриб чиқилганда, Муборак туманида 23121 гектар, Нишон туманида 19965 гектар, Когон туманида 9131 гектар, Музработ туманида 8829 гектар, Зафаробод туманида 7005 гектар, Пскент туманида 6301 гектар, Зарбдор туманида 4090 гектар, Нурота туманида 3950 гектар, Кегейли туманида 2733 гектар, Бухоро туманида 2083 гектарга қишлоқ хўжалиги ерлари кўплиги аниқланди.
Ғузор туманида 10691 гектар, Каттақўрғон туманида 10691 гектар, Нурота туманида 10519 гектар, Янгиобод туманида 3799 гектар жами экин ерлар, шу жумладан, Муборак туманида 5916 гектар, Зарбдор туманида 2507 гектар, Янгиобод туманида 2358 гектар, Ғузор туманида 1849 гектар, Зафаробод туманида 1346 гектар, Қибрай туманида 1050 гектар, Қуйи Чирчиқ туманида 914 гектар суғориладиган экин ерлар кўплиги аниқланди.
Қўшработ туманида 1286 гектар, Кармана туманида 894 гектар, Хўжаобод туманида 871 гектар, Юқори Чирчиқ туманида 802 гектар, Бўка туманида 491 гектар, Самарқанд туманида 312 гектар майдонда асоссиз равишда боғлар барпо этилиши, шунингдек, уларни ҳар хил қурилишларга ҳамда томорқаларга бериб юборилиши оқибатида суғориладиган экин ерлар камайиб кетганлиги аниқланди.
Хўжаобод туманида 733 гектар, Самарқанд туманида 659 гектар, Пскент туманида 493 гектар, Қибрай туманида 463 гектар, Нурота туманида 410 гектар, Булоқбоши туманида 405 гектар, Когон туманида 363 гектар, Данғара туманида 333 гектар, Бўка туманида 308 гектар боғзорлар кўп эканлиги аниқланди.
Нарпай туманида 352 гектар, Зафаробод туманида 366 гектар, Қуйи Чирчиқ туманида 281 гектар, Тошкент туманида 178 гектар, Ғузор туманида 169 гектар боғларнинг асоссиз бузилиши оқибатида камайиб кетганлиги аниқланди.
Қўшработ туманида 819 гектар, Каттақўрғон туманида 485 гектар лалмикор ерларда боғлар барпо этилиб, ер ҳисоботларида юритилмаганлиги аниқланди.
Қизириқ туманида 755 гектар, Кармана туманида 315 гектар, Қуйи Чирчиқ туманида 191 гектар, Тошкент туманида 136 гектар, Каттақўрғон туманида 130 гектар, Муборак туманида 111 гектар токзорларнинг асоссиз бузилиши оқибатида камайиб кетган.






