Ўзбекистон | 22:06 / 27.08.2020
14361
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши курашда ҳалок бўлган тўрт нафар тиббиёт ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди

Президент фармони билан, коронавирусга қарши курашда ҳалок бўлган тўрт нафар тиббиёт ходими «Жасорат» медали билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун жами 99 киши турли унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улардан 4 нафари вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

  • Неъматов Одилжон Низомиддинович – Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг ўпка сили жарроҳлиги бўлими мудири
  • Рустамов Фаррух Фарҳодович – Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи
  • Шарипова Венера Васильевна – Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бош ҳамшираси, Тошкент шаҳри
  • Шукруллаев Баҳром Каромович – Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиника шифокори, Тошкент шаҳри

Эслатиб ўтамиз, 23 июлда ҳам президент фармони билан 4 нафар тиббиёт ходими вафотидан кейин «Жасорат» медали билан тақдирланган эди.

Мавзуга оид