Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини берадиган аниқ ва салмоқли натижаларга эришишга қаратилган Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги келишувларни ўз вақтида амалий ижро этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Дастурнинг бажарилишини таҳлил қилиш ҳамда ундаги тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижросида амалий ёрдам кўрсатиш;

Дастурга киритилган тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳар ойда масъул ижрочилар раҳбарларининг Дастурда уларга юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тўсиқларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Умурзоқов) ҳар ойда — ҳар календарь ойининг ўнинчи санасига қадар масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинаётган чораларнинг натижадорлигини кўрсатган ҳолда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисидаги танқидий таҳлилни Ўзбекистон президентига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида вазирликнинг тасдиқланган умумий штат бирликлари доирасида Лойиҳа офиси ташкил этилсин ва унинг асосий вазифаси этиб мамлакатни иқтисодий ривожлантиришнинг устувор тармоқларини ислоҳ қилиш, янги йўналишларини белгилаш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш учун жалб қилинадиган турк экспертлари билан тизимли ишлашни ташкил этиш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туркиянинг қуйидаги йўналишлар бўйича илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувларини жорий этиш масалалари бўйича инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси сифатида ишлаши учун турк экспертларини жалб қилади: