18:50 / 29.08.2020
9310

Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумига қабул жараёнлари бошланди

2020 йилнинг 25 августидан 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумига қабул жараёнлари бошланди.

2020 йилнинг 25 августидан 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумига қабул жараёнлари бошланди.

Филиалга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 25 августдан – 25 сентябрга қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.

Касб ва мутахассисликларни эгаллаш истагида бўлган шахслар шу жумладан 11-синф битирувчилари ўқишга кириш учун ҳужжатларни топширишлари мумкин. Техникумда ўқиш даври 2 йил этиб белгиланган.

Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумининг тайёрлов йўналишлари қуйидагилардан иборат:

– спорт фаолияти (баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, теннис, енгил атлетика, оғир атлетика, бадиий гимнастика, бокс, эркин кураш);

– енгил саноат конструкцияси ва технологияси (аёллар кийими тикувчиси, эркаклар кийими тикувчиси, болалар кийими тикувчиси, устки кийим тикувчи);

– ёнғин хавфсизлиги муҳофазаси.

Шунингдек, таълим олишни истаган фуқароларни рўйхатдан ўтказиш www.texnikum.edu.uz электрон дастури орқали онлайн шаклда амалга оширилади.

Электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

– электрон ариза;

– умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

– 3x4 фотосурат.

Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун ҳафтанинг душанбадан-шанба кунига қадар соат

9:00-18:00гача мурожаатлар маркази (“Call center”) фаолияти ташкил этилган.

Мурожаат учун телефонлар:

Даминов Шуҳратжон (93) 674-74-74, (94) 174-00-36 (телеграм).

(69) 482-57-00, (69) 482-56-00, (69) 482-56-01.

Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг! Ўринлар сони чекланган.

Манзил: Наманган вилояти Уйчи тумани, Амир Темур кўчаси 1-уй.

Электрон манзил: uychisport@mail.ru

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Top