Ўзбекистон | 13:12 / 03.09.2020
33413
1 дақиқада ўқилади
Ходимларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш ҳуқуқига эга ташкилотлар сони ошди
Бунинг учун ходим иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши керак.
Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, 5 йил стажга эга ходимларига тавсиянома бериш ҳуқуқи бўлган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди.
Қарор билан рўйхатда ҳозиргача мавжуд 74та ташкилот сафига қуйидагилар қўшилмоқда:
75. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
76. Мудофаа вазирлиги
77. “ANGLESEY FOOD” ХК МЧЖ
78. Тошкент шаҳар “Трест 12” АЖ”.
Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 5 йил стажга эга ходимларнинг ОТМларга ҳужжат топшириш муддати 15 сентябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:08 / 29.07.2024
5 йил стажга эга ходимни ўқишга тавсия этадиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
07:50 / 31.05.2024
Эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди
11:22 / 05.06.2023
ОТМга қўшимча грант асосидаги қабул учун тавсиянома кимларга берилади?
11:02 / 24.05.2023