00:23 / 05.09.2020
5335

«Челси» Ҳаверц трансферини эълон қилди

«Челси» «Байер» яримҳимоячиси Кай Ҳаверцнинг трансферини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати ушбу германиялик ёш футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилгани ҳақида хабар берди.

Аввалроқ ОАВда лондонликлар клуби 21 ёшли Ҳаверц трансфери учун 70 млн евро тўлаши ҳақида айтилганди. Шунингдек, қўшимча бонуслар кўзда тутилган.

Кай Ҳаверц 2016 йилдан буён «Байер» сафида тўп суриб келаётганди. Германия олимпия жамоаси сардори бўлган Ҳаверц 2018 йилдан Германия миллий жамоасига чақирила бошланган.

У якунланган мавсумда «Байер» сафида барча турнирлар доирасида 45 ўйинида майдонга тушиб, 18 гол урган ва 9 голга узатма берган.

  • Қайд этиш жоизки, «Челси» ёзги трансферларда энг фаол клуб бўлди. Лондонликлар бунгача «Аякс»дан Ҳаким Зиёш (40 млн. евро), «Лейпциг»дан Тимо Вернер (53 млн. евро), «Лестер»дан Бен Чилуэлл (50,2 млн. евро), «ПСЖ»дан Тиаго Силва (эркин агент) ва «Ницца»дан Маланг Саррни (эркин агент) ўз сафига қўшиб олганди.
Top