Ўзбекистон | 13:47 / 06.09.2020
14355
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти прокуратураси терговчиси коронавирусдан вафот этди

Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Турғун Жуманович Камалов вафот этди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси унинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.

ЎзА аниқланган маълумотларга кўра, марҳум Т.Камаловда коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

Маълумот учун, бунгача Самарқанд вилоятининг икки тумани прокурорлари - Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов ҳамда Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Хўжаев коронавирус туфайли вафот этганди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг собиқ прокурори, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Ҳакимбай Аширович Халимов ҳам коронавирус қурбонига айланган.

Мавзуга оид