Ўзбекистон | 12:24 / 08.09.2020
20552
2 дақиқада ўқилади

Қонунчилик палатаси Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди

Тошкент шаҳри ҳудудидан 2 131,2 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар ер майдонлари Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилади.

Фото: LiveJournal

Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Тошкент вилояти Зангиота, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Парламент сайтида ёзилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда ягона бошқарувни йўлга қўйган ҳолда, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратишни назарда тутади.

Ўзгаришларга кўра, Тошкент шаҳри ҳудудидан 2 131,2 гектар, шу жумладан, Сергели туманидан 1 864,2 гектар ва Бектемир туманидан 267,0 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар, яъни Зангиота туманидан 492,0 гектар, Қуйи Чирчиқ туманидан 128,7 гектар, Янгийўл туманидан 264,4 гектар ва Ўрта Чирчиқ туманидан 1 403,3 гектар ер майдонлари Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилади.

Мавзуга оид