Ўзбекистон | 09:59 / 13.09.2020
13162
2 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): ишлар суръати оширилмоқда

Республика истеъмолчилари, жумладан Фарғона водийсига куз-қиш даврида газ етказишда ишончлиликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон газ етказиш тизимини (ГТС) модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан:

  • “Оҳангарон-Пунган” асосий газ қувурида узунлиги 25 км бўлган ёнлама қувур тортиш (лупинг) ҳамда қувурнинг 338 км дан бошланган, “Янгиер КС-Ширин ГТС” гача бўлган 4,7 км лик масофада газ оқими йўналишини ўзгартиргич (отвод) қурилиши;
  • “Муборак-Зирабулоқ” (БГХ-ТБА), “ДБСТ”, “Келиф-Муборак” ва “БГХ-ТБА-А” газ қувурларининг умумий 25,8 км лик авариявий қисмларини тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Қирққулоч-4 ва Мирбарака-2 қудуқларидан газ ўтказгич (шлейф) қувурлар қурилиши якунланиб, уларни асосий газ қувурларига улаш таъминланди. Натижада республика истеъмолчиларига кунига қўшимча 600 минг куб.м гача газ етказиш имконияти яратилди.

Барча ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ тарзда бажарилмоқда.  

Epsilon Матбуот хизмати

Мавзуга оид