Жамият | 12:16 / 14.09.2020
17571
2 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг енгил даражасида организм касалликни дори воситаларисиз енгиши мумкин – штаб аъзоси

Аниқ маълумотларга кўра, коронавирусга чалинганлар билан контактда бўлганларнинг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизими яхши ривожланган бўлади.

Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАда ўтказилган брифингда фуқаролар томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарди.

«Бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошка кучли дори воситаларисиз енгишлари мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимни қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади», деган у.

Шунингдек, коронавирусга чалинганларга қуйидагилар тавсия этилади:

  • томоқни кунига камида 8 марта тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш;
  • кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
  • соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;
  • С витаминига бой маҳсулотлар: лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, булғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;
  • шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва  машқларни бажариб туриш.

Брифингда коронавирус юқмаслиги ҳеч кимга кафолатланмагани айтиб ўтилди.

ларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми, дея берилган саволга ҳам жавоб қайтарилди.

«ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган. Бугунги кунда ниқоб тақиб юриш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни доим совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаган шахсларга касаллик юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди. Одамлар билан мулоқотни умуман чеклаган инсонларга вирус юқмаслиги мумкин.

Бироқ таъкидлаш лозимки, бугунги пандемия даврида инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва ўша даврда коронавируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса, бу касалликни енгил кечириши мумкин.

Шунингдек, бугунги кунда касалланиб ўтганлар организмида нейтрал антиатаначалар ҳосил бўлса, бу инсонларда турғун иммунитет ҳосил бўлиши ва коронавирусга қайта чалинмаслиги тўғрисида Европа олимлари тадқиқотлари натижаси бўйича маълумот берилди», деди штаб аъзоси.

Мавзуга оид