Фоиз Саррож Ливия бош вазирлигидан кетмоқчи
Триполидаги Ливия миллий келишув ҳукумати раҳбари Фоиз Саррож шу ҳафтада лавозимини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбасига асосланиб хабар тарқатди.
«Тўрт нафар расмий шахс Саррож ва унинг ёрдамчилари ливияликлар ва хорижий ҳамкорлар билан режани (кетиш - Интерфакс) муҳокама қилишган. Ҳафта охиригача у бу ҳақда баёнот беради», дея манбалар сўзларини келтиради агентлик.
Қайд этилишича, кейинги ойда Женевада мамлакатнинг бўлажак ҳукумати бўйича музокаралар ўтказилади, унда Саррож ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.
Bloomberg хабарида таъкидланишича, Саррож сўнгги вақтларда Триполидаги сиёсатчилар норозилигига сабаб бўлган. Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли ҳукуматни коррупция ва лаёқатсизликда айблаб намойишлар ўтказа бошлаган.
Ливияда кўп вақтдан буён параллел равишда иккита ижро органи мавжуд: Триполида Фоиз Саррож бошчилигидаги Ливия миллий келишув ҳукумати ва мамлакат шарқидаги Бенғозида Халифа Ҳафтар раҳбарлигидаги Ливия миллий армияси томонидан қўллаб-қувватланадиган Абдулла Абдурраҳмон ас-Сонийнинг муваққат ҳукумати. Ғарб нашрлари маълумотларига кўра, Бенғозидаги ҳукуматни Россия, Франция, Саудия Арабистони, БАА ва Миср қўллаб-қувватлайди. Ўз навбатида, Триполидаги БМТ томонидан тан олинган ҳукуматнинг дўстлари Туркия, Қатар ва Италия ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024
Ливиянинг 42 йиллик диктатори. Муаммар Қаззофий нима учун ўлдирилганди?
08:50 / 06.11.2023