Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқда ўтган саккиз ойда автомобиллар савдоси 32 фоизга камайди
Минтақада автомобиль бозорида энг юқори пасайиш кузатилган мамлакатлар Испания (-40,6 фоиз), Италия (-38,9 фоиз), Франция (-32 фоиз) ва Германия (-28,8 фоиз) бўлди.
Фото: РИА Новости
Европа Иттифоқида январь-август ойларида автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга камайди.
Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (ACEA) маълумотларига кўра, ЕИ мамлакатларида рўйхатга олинган янги автомобиллар сони 6 млн 123 минг 852 донани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 9 млн 2 минг 172 донага тенг бўлган.
Минтақада автомобиль бозорида энг юқори пасайиш кузатилган мамлакатлар Испания (-40,6 фоиз), Италия (-38,9 фоиз), Франция (-32 фоиз) ва Германия (-28,8 фоиз) бўлди.
ЕИга аъзо 27 мамлакатдан еттитаси, жумладан Франция ва Испания июлда машиналарни рўйхатга олиш ўсганини маълум қилганди. Бундан ташқари, Буюк Британия, Исландия ва Норвегияда савдо тикланиши аломатлари кўзга ташланганди.
Бироқ августда автомобиль бозоридаги вазият яна ёмонлашди ва ЕИнинг барча мамлакатларида (Кипрдан ташқари) сотув ҳажми тушиб кетди.
Жорий йилнинг ўтган саккиз ойида сотув ҳажми сезиларли пасайган компаниялар Япониянинг Mazda (-45,7 фоиз) ва Honda (-39,9 фоиз) ҳамда Британиянинг Jaguar Land Rover (-40 фоиз) компаниялари бўлди.
Мавзуга оид
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
10:20 / 23.03.2026
WP: Орбанга яқин шахслар ЕИ йиғилишлари ҳақида Москвага ахборот берган
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
13:05 / 19.03.2026