Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвинея президенти меҳнат вазирини кўчада дўппослаб кетди (видео)
Интернетда Гвинея Рспубликаси президенти, 83 ёшли Альфа Конде кўчада ҳамманинг олдида меҳнат вазирини дўппослаб кетгани видеоси тарқалди.
Ушбу видео Milli Gazete турк нашри сайтида эълон қилинган.
Маълумотларга кўра, Гвинея президенти вазирни ўз мажбуриятларини етарлича даражада бажармасликда ва ишига совуққон муносабатда бўлишда айблаб, ўзини тута олмай, жаҳл устида вазирни кўчада ура бошлаган.
Вазир президентнинг зарбаларига чап бериб, қочишга уринган.
Альфа Конде навбатдаги президент сайловларида иштирок этишга қарор қилган. Бу эса унинг рақиблари норозилигига сабаб бўлган. Агар Конде сайловларда ғалаба қозонса, бу унинг президент лавозимидаги 3-муддати бўлади.
2020 йил мартда Гвинеяда мамлакат конституциясига тузатмалар киритиш бўйича референдум ўтган эди. Конде тарафдорларининг айтишича, у бу ислоҳот эвазига яна бир марта сайловларда қатнашиш имконини қўлга киритган.
Мавзуга оид
17:15 / 02.12.2024
«Барчаси ҳакамнинг баҳсли қароридан бошланди». Гвинеядаги ўйинда ўнлаб фанатлар ҳалок бўлди
21:45 / 01.08.2024
Гвинеянинг собиқ ҳарбий етакчиси инсониятга қарши жиноятда айбли деб топилди
22:42 / 04.11.2023
Гвинеяда қуролланган шахслар собиқ президентни қамоқдан чиқариб олди
18:58 / 01.10.2021