Самарқандда металл шар ўғрилари ушланди
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 6:45да Навоий вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Учқудуқ темир йўл бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, унинг давомида 1990 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшовчи И.У. ва 1988 йилда туғилган М.У. Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Шимолий кон бошқармасининг ГМЗ-3 заводига келаётган юк поезди таркибида бўлган юк вагонидан, ҳар бирининг оғирлиги тахминан 5 кг бўлган, жами 134 дона металл шарларни ноқонуний равишда олаётган вақтида аниқланган.
Қайд этилишича, улар ушланган ҳамда холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024