Ўзбекистон | 11:45 / 27.09.2020
39651
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг собиқ давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Uz24 марҳумнинг оила аъзоларига асосланиб хабар берди.

Унинг ўлими сабаби маълум қилинмаган.

23 сентябрь куни ҳам Раҳим Ражабовнинг ўлими ҳақида хабар тарқалган, аммо бу маълумот тасдиқланмаганди.

Фото: ЎзА

Маълумот учун, Раҳим Ражабов 1937 йилда Бухоро вилоятида, хизматчи оиласида туғилган. 1960 йилда Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) тамомлаган.

Ўз вақтида «Узбексельмаш» ва Тошкент экскаватор заводида раҳбар лавозимларида фаолият кўрсатган, собиқ СССРнинг биринчи компьютери ишлаб чиқарилган «Алгоритм» заводини лойиҳалаш ва қурилиш ишларига бошчилик қилган ва заводни бошқарган.

1990 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Давлат котиби ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
 

Мавзуга оид