Илк беморимиз Суннатилло Раҳматуллаев, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан. 15 ёшли Суннатиллога жорий йилнинг февраль ойида оққон ташхиси қўйилган. Дастлаб Термизда даволанган беморни Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига кўчирганлар.
– Оиламиз ночор, боламнинг даволанишларига бор-будимизни сотишга мажбур бўлдик, – дейди беморнинг отаси Иззатилло ака. Ўтган 8 ой ичида Тошкент-Сурхон оралиғида қатнаб бўларим бўлди.

Ўғлимга “Оғир формадаги апластик анемия” ташхиси қўйилган. Агар зарур дори-дармонлар етказиб турилса, умумий даволаниш курси 2-3 йилни ташкил қиларкан. Болам оғриқлардан қийналади, тунлари ухлолмайди. Дори излаб, дори топсам пул излаб эзилиб юрганларимни ўзим биламан. Бу азобларнинг яна шунча вақт давом этишини ўйласам ўртаниб кетаман...
Яхшики саховатли инсонлар бор, энди бор умидим шулардан. Ўғлимга ва биз каби беморларга ёрдам берганларнинг бирига минг берсин Аллоҳим, – сўзларини якунлади Иззатилло Толибов.
Суннатилло Раҳматуллаевга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600060947086295 (Халқ банки, таниши Манзура Маҳкамова номида)
Viza: 4097821100707210 (отаси Иззатилло Толибов номида)
Сбербанк: 2202201214913234 (тоғаси Маъруфжон Жўраев номида)
Humo: 9860020110148085 (отаси Иззатилло Толибов номида)
Телефон: +998990753504 (отаси)
* * *
Кейинги болажон 4 ёшли Фарҳодбек Файзуллаев, Самарқанд вилояти Нарпай туманидан келиб даволанмоқда. Ярим йилдирки оққон касаллиги билан курашмоқда.
– Ўғлим 4 ёшга кирган бўлса ҳам анча ақли кириб қолган. Касаллик болани улғайтириб қўяди, дейишганида ишонмасдим. Тақдир экан, ўз боламда шу нарсанинг гувоҳи бўлдим. Боламнинг кўзларида қувонч ўйнайдиган вақтида мунг эгаллаб олган. Қарашга, гаплашиб ўтиришга қўрқаман. Қандай кўнглини кўтаришни билмай қоламан баъзида...

Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин экан. Айниқса мана бундай касаллик оилаларни қийнамасин, биз ҳам ҳамма нарсамизни сотиб бўлганимиздан кейин сахий инсонлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик, – дейди Фарҳодбекнинг онаси Ораста Ҳакимова.



















