Жамият | 08:23 / 28.09.2020
9594
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ecover – бунёдкорликда янгича ёндошув вақти келди!

Инсон ўз умрининг асосий вақтини ўтказадиган, фарзандлари билан роҳатда бўладиган маскан унинг уйидир. Одам дунёнинг энг ҳашамли меҳмонхоналарида ҳам ўз уйидагидек ҳаловат топмайди. Башарият пайдо бўлибдики, ўзига бошпана қуради. Уй-жой бунёд этиш йилдан-йилга тараққий этиб бормоқда.

Асримизни бемалол улкан қурилишлар асри, деб атасак бўлади. Лекин бунёдкорлик ишлари муттасил такомиллашиб бориши зарур. Бугунги кунда бино ва иншоотларга кўп йиллар давомида қўйилган талаблар – мустаҳкамлик ва ҳашаматдан ташқари камхаржлик, энергиятежамкорлик, тезкор битказиш ва енгил материаллардан фойдаланиш каби эҳтиёжлар илгари сурилмоқда.

Ecover: Биз нимани таклиф ва тақдим этамиз?

Бир қарашда ҳаммаси жуда оддий – биз кечаги куннинг эмас, бугун ва эртанги куннинг талабига кўра ишлаш, замон билан ҳамнафас бунёд этиш ғоясини илгари сурамиз. Таклифимизнинг моҳияти – ҳозирги кунда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси таҳлилига асосланиб, маъмурий бинолар ва уй-жойларни қуришда енгил турдаги метал-каркас усуллардан фойдаланишдан иборат.

Бунинг афзаллиги нимада?

Бизда кўп қўлланиладиган одатий усулдаги темир-бетон, ғишт ва цемент қоришмаларидан қурилган биноларга нисбатан енгил металл-каркас конструкцияли бинолар қуйидаги афзалликларга эга: қурилишнинг қисқа муддатда якунланиши, каркас конструкцияларининг зилзилабардошлиги, юқори энергия самарадорлиги ва бино лойиҳалари тарҳини исталган пайтда, тезкорлик билан ўзгартиришдаги енгилликлар шулар жумласидандир.

100 фоизгача қайта ишлаш мумкин бўлган экологик тоза маҳсулотлар ишлатилиши, шовқин, намлик ва ҳаводан самарали ҳимоя бинолар ичида шинамлик ҳамда қулайликни таъминлайди.

Минерал таркибли Ecover иссиқ сақловчи материаллари қўлланилиши девор конструкцияларининг ўзига хос «термос» вазифасини бажаришига замин яратади ва ички ҳароратни 2-3 суткагача сақлаш имконини беради. Қишда иссиқни, ёзда салқин ҳавони сақлаб туриш ўз навбатида эксплуатацион харажатларни камайтиришда қўл келади.

Айниқса жорий йилда қишнинг совуқ келишига оид прогнозларга эътибор қаратилса, бу хусусиятларнинг нақадар муҳимлиги маълум бўлади. Иқлими мураккаб ҳудудлар аҳолиси бу афзалликларни синаб кўриш орқали баҳо беришлари мумкин.

Қисқа қилиб айтганда шовқиндан ҳимоя, зарур ҳароратни сақлаш, камхаражатлилик, узоқ хизмат қилиш, оловга чидамлилик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаши бу технологиялар афзаллигининг ёрқин намунасидир.

Энг муҳими – иқтисодий жиҳат

Бугун қурилишга киришган ҳар қандай шахс ёки ташкилот борки, батафсил ҳисоб-китоб қилади, ўз имкониятларини чамалайди. Ҳар қандай қурилишнинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги муҳим аҳамият касб этади. Биз таклиф этаётган ва айни вақтда энг ривожланган давлатлар услуби бўлган енгил металл конструкцияли бино қурилишига анъанавий бино қурилишига талаб этиладиган муддатга нисбатан 3-4 маротабагача оз вақт сарф қилинади.

Асосийси – одатий бинонинг 1 м² майдони учун 650 АҚШ доллари эквивалентидан бошлаб маблағ сарфланса, енгил металл конструкцияли бинонинг 1 м² майдони учун 500 АҚШ доллари эквиваленти талаб этилади.

Демак вақт ва нақдни тежаш, эвазига замон талабларига тўла жавоб берувчи, келгусида ҳам энергиятежамкор ҳамда қулай бинога эга бўлишда тўғри танлов қилиш вақти келди – Ecover!

Мурожаат учун телефонлар: 71 2076776

Қўшимча маълумотлар учун:

Телеграм: t.me/ecoverclimat

Сайт: www.ecover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид